Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина финал босқичига йўл олди.

Юртдошимиз ўзининг севимли таяниб сакраш дастурида медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Чусовитина саралаш босқичида 13.266 балл тўплаб, иккинчи натижа билан финалчилар қаторидан жой олган. Финал дастури эртага бўлиб ўтади.