Мазкур мусобақада Навоий давлат педагогика институти талабаси, кураш бўйича аёллар терма жамоаси аъзоси, Навоий вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиси Шаҳноза Бозорова +70 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.
Маълумот учун: Шаҳноза Бозорова шу йилнинг ноябрь ойида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Президент соврини учун Марказий Осиё халқаро турнирида ҳам 1-ўринни қўлга киритиб, 2 минг АҚШ доллари билан тақдирланган эди.
17-19 декабрь кунлари Навоий шаҳрида 18 ёшлилар ва ундан катталар ўртасида спортнинг аралаш жанг санъатлари тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Навоий давлат педагогика институти 1-курс талабаси Дилнавоз Каримова 47,6 кг вазн тоифасида татамига чиқиб, 1-ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, институтнинг 2-курс талабаси Моҳинур Жамилова 56 кг вазн тоифасида 3-ўринни эгаллади.