Турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Бекзод Қурбонов олтин ва бронза медалларини қўлга киритган эди. Қувонарлиси, энг асосий дастур – баландлиги 150 сантиметрни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида ҳам юртдошимиз ғалаба қозонди.
Гран-при мақомини олган мазкур дастурда жорий йил юқори натижалар кўрсатиб келаётган Нуржан Туякбаев "Ланселлота" оти билан энг юқори натижани қайд этди. Энди терма жамоамиз вакиллари 15-18 декабрь кунлари Польшанинг бошқа бир шаҳри – Познандаги 3*Longines мусобақасида ўз омадини синаб кўришади.