Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 21 та хорижий давлатдан қиймати 3,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган. 

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини  импорт қилган давлатлар: 

- Россия – 980 тонна;

- Вьетнам – 541 тонна;

- Литва – 254,3 тонна;

- Қозоғистон – 250,4 тонна;

- Норвегия – 117 тонна;

- Латвия – 19,5 тонна;

- Франция – 1,9 тонна.