Улар орасида америкалик таниқли актёр, кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр Стивен Сигал ҳам Тошкентга ташриф буюради.
Стивен Сигал Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлиб, у Самарқанд вилоятидаги янги "Family Park" кинотеатрини очилиш маросимида иштирок этади.
Актёр фестиваль доирасида киноактёрлик ва режиссура бўйича бир қатор маҳорат дарсларини ўтади.