Бугун мусобақа доирасида беш нафар боксчимиз рингга кўтарилди. 

Афсуски, 57 килограмм вазн тоифасида Сетора Турдибекова россиялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. 75 килограмм вазнли Мавлуда Мавлонова ҳам россиялик рақибасидан енгилди. 

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 51 килограмм вазн тоифасида россиялик рақибга қарши жанг ўтказди ва ғалабага эришди.

75 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жафаров швециялик рақибини катта устунлик билан мағлубиятга учратди.

+92 килограмм вазнли Лазизбек Мулложонов ҳам россиялик чарм қўлқоп устаси билан жанг ўтказди ва ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Манба