Таъкидланишича, бугунга қадар бошланғич бадал учун субсидия сўраган 27,5 мингта мурожаат бўйича фақатгина 4 мингта аризага ижобий хулоса берилган. Ҳозирда 5,5 мингта ариза рад этилган, 18 мингтаси ўрганилмоқда.
Бунга сабаб сифатида уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш бўйича аризаларни кўриб чиқишга 25 кунгача вақт кетиши кўрсатилди.
Шу боис, давлатимиз раҳбари яқин кунларда субсидия бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддатини 10 кундан 3 кунгача, келишиладиган ташкилотларни 9 тадан 5 тага қисқартириш бўйича топшириқ берди.