Бугун Тошкент вилоят судида Ж. У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га оид жиноят иши унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми устидан берилган апелляция шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С. Аширматов раислигида ҳамда судьялар Ҳ. Бердиқличев ва Х. Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг Ж. У. га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Ушбу ажрим устидан Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлиги маълум қилинди.