Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда “М.В.” фермер хўжалиги раҳбари Н.М. ва бошқалар хўжаликка ижара шартномаси асосида ажратилган суғориладиган экин ер майдонида ўзбошимчалик билан уй-жой ва бошқа қурилишларни амалга оширгани оқибатида 21 сотих ер майдони яроқсиз ҳолатга келиб, давлат ва жамият манфаатларига 255,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Й.Д. “Нуристон” маҳалласи ҳудудида захирадаги 10 сотих суғориладиган экин ер майдонини эгаллаб олиб, жами 96 кв. метрли уй-жой қурганлиги аниқланган.

Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.О. “Ф.Қ.” фермер хўжалигига тегишли 10 сотих суғориладиган экин ер майдонини эгаллаб олиб, 64 кв. метрли уй-жой қуриш учун бетон пойдевор ва ғишт териш ишларини амалга оширганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.