Тадбирда ЯТТ “С.Х.” фуқаро О.Х. билан тил бириктириб, “А” суғурта компаниясининг бош офиси томонидан унга ишониб топширилган 1 583 дона суғурта полисларини реализация қилишдан тушган жами 114,8 млн сўмни кирим қилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.