Давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, ўзининг бетакрор истеъдоди, серқирра ижодий фаолияти билан халқимиз бадиий тафаккури, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўзбек адабиёти хазинасини тарихий ва замонавий мавзудаги ёрқин асарлар билан бойитиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери Султонов Хайриддин Мадриддиновичга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони берилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев