Мутахассислар иқлим ва иқтисодий моделларни бирлаштиришди ва катта ҳисоблаш қувватига эга қурилмага жуда кўп сонли маълумотлар киритишди:
ҳар хил турдаги энергияни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг 1200 технологияси тўғрисидаги маълумотлар, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш усуллари ҳақида маълумот, аҳоли сони, энергия технологиялари харажатлари ва бошқалар.
Натижада компьютер дунёнинг 15 та минтақаси учун 2100 йилгача бўлган иқлим билан боғлиқ офатларининг тўрт мингта сценарийсини ишлаб чиқди.
Суперкомпьютер сценарийларнинг 70 фоизида 2028 йилга келиб сайёрадаги ҳаво ҳарорати 1,5 даражага кўтарилишини башорат қилди.
Бу кўрсаткич ҳали ҳам инсоният учун хавфсиз, аммо кўрсаткичнинг бундан ҳам ошиб кетиши ҳалокатли оқибатларга олиб келишини таъкидлашмоқда олимлар.
Улар глобал исишни назорат остида ушлаб туриш учун зарурий чоралар кўришга чақиришди, деб хабар беради mir24.tv.