Ушбу мактабда Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ўқиган. Бу ерда 450 нафар ўқувчи таълим олади.

Учрашувда мактабда фаолият юритувчи адабий тўгарак аъзолари бўлган ўқувчилар шоир ижодидан намуналар ўқиб беришди. Вилоят ҳокими С.Саййиддек истеъдодли шоирга муносиб издошлар бўлиб камол топиши, бунинг учун кўп китоб ўқиш ва ватанни севиш муҳимлигини таъкидлади.

Т.Боболов билим даргоҳида ташкил этилган С.Саййид номидаги кутубхона, шоирнинг ҳаёт йўли, ижоди ҳақида маълумотлар берувчи мўъжаз музей фаолияти билан танишди. 

Ташриф якунида мактабни 2021 йилнинг январь ойидан мукаммал таъмирлашга киришиш, қўшимча янги бино қуриш, ўқувчи ва ўқитувчиларга зарур шароитлар яратиш режалаштирилди.