Бош прокуратура штаби томонидан Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирида "Ш. М." фермер хўжалигига қарашли сув насослар электр таъминоти шартномасиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 907 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.