Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда 1996 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган. Мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 29 млн сўм талаб қилган.
Терговга қадар текширув давомида, у бу пул маблағини «Ўздаверлойиҳа» илмий лойиҳалаш институтининг «Сурвилерлойиҳа» бўлинмаси муҳандиси ҳамда Сариосиё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шуъба бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, муҳандис ва шуъба бошлиғи ушбу пул маблағини олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.