Жорий йилнинг 4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида “Сурхон” ва “Ғузор” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-508 ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг махсус бригадалари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида кеча, 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари тўлиқ якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланди. 

Энергетика вазирлиги

Матбуот хизмати