1 минг 277 та терим отряди ташкил этилиб, хомашёни қабул шохобчаларига пешма-пеш етказиб бериш учун 1 минг 10 та ташиш трактори, 1 минг 965 та тиркама бириктирилди. Мавсумни тез, сифатли якунлаш учун хорижнинг замонавий 60 та пахта териш машинаси харид қилинди.

Термиз туманида 73 та фермер хўжалиги даласида пахта етиштирилмоқда. “Қорахон пахтакори” фермер хўжалиги эрта баҳорда 21 гектар майдонга “Султон” навли чигит уруғини қадаб, бир текис ундириб олди.

Бу йил Термиз туманида 1 минг 700 гектар, Ангор туманида 4 минг 450 гектар, Музработ туманида 7 минг гектар майдонда ғўза парваришланиб, салмоқли ҳосил тўпланди.

Тупроғи унумдор, иқлими пахта етиштириш учун қулай воҳада йиғим-терим бошланган илк кунда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз, Ангор ва Музработ туманларидаги пахта далаларида бўлди.

Терим жараёни ва пахта майдонларида теримчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Теримчилар билан суҳбатлашиб, совғалар топширди. Мутасаддиларга мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш, даланинг ўзида иссиқ овқат, тоза ичимлик суви, дам олиш учун зарур шароит яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди. 

Мутахассисларнинг айтишича, мавсумнинг иккинчи терими янги пахта териш машиналари ёрдамида йиғиштириб олинади.