Муҳими, Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларини эндиликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъуллигига ўтказилди.
Ҳозирга қадар Сурхондарё вилоятидаги ягона 12-сон Меҳрибонлик уйи фаолияти тугатилди.
Ота-она меҳридан айрилган ўғил-қизларни ижтимоий муҳитга мослаштириш мақсадида жойларда оилавий болалар уйлари ташкил этилмоқда.
Шу кунгача вилоятнинг Термиз шаҳри ва Денов туманида жами тўртта оилавий болалар уйи мавжуд эди. Ангор туманидаги «Янгитурмуш» маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳошимовлар оиласи томонидан ташкил этилган оилавий болалар уйи 2 нафар ўғил ва 6 нафар қиз фарзандни бағрига олди. Уларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридаги 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, қолган 6 нафари эса ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалардир.
Тадбирда Ангор тумани ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ташкилотчилар томонидан совғалар улашилди.
Азимбек Самадов,
"Янги Ўзбекистон" газетаси мухбири.