Ҳақиқатан ҳам баъзида сут маҳсулотлари фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Аммо доим ҳам бундай эмас. Ундан кўра, унинг ижобий ва салбий томонларини солиштирган маъқул. Шуни таъкидлаш керакки, сут таркибида кальций мавжуд бўлиб, у D витамини туфайли ичакларга сингиб кетади. Аммо рационда кальций ва D витамин бўлмаса, остеопороз хавфи ортади.
Куз-баҳор мавсумида қуёш нури танқислиги юз беради. Узун либослар, қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи воситалар ёки SPF кремларидан фойдаланилади. Шу сабабдан D витамин терида синтез қилинмайди. Бунинг учун уларни дори шаклида қабул қилиш ёки сутли маҳсулотлардан олиш мумкин.
Сутли маҳсулотлар таркибидаги кальций етишмовчилиги натижасида суяклар мўртлашиб боради. Ёш ўтган сари суякларнинг синиш хавфи ортиб, остеопороз вужудга келади. Оддий кўринган бу ҳолат кекса инсонларнинг ўлимига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Албатта, бошқа маҳсулотлар таркибида ҳам кальций мавжуд, аммо 100 грамм қаттиқ пишлоқ таркибидаги кальций ўрнини тўлдириш учун 15 килограмм исмалоқ ёки 1 килограмм брокколи истеъмол қилишга тўғри келади. Шунинг учун сут маҳсулотларидан воз кечиш мантиқсиз қарор ҳисобланади.
Лактоза етишмовчилиги
Лактоза – сут таркибидаги шакар. Инсон танаси сут шакарини ферментлар таъсири остида иккита таркибий қисмга − глюкоза ва галактозага ажратади. Бироз вақт ўтгач ушбу моддалар қон оқимига киради. Баъзи катталар лактоза етишмовчилиги туфайли ёки сутнинг ёмон сингиши оқибатида ноқулайликни бошдан кечиради. Бундан ташқари, болаларда ҳам бу ҳодиса учраб туради. Бу қорин бўшлиғида оғирлик, қорин дам бўлиши ва баъзида диарея билан намоён бўлади.
Сут оқсилига аллергия
Сутга, аниқроғи, сут оқсилига аллергия ҳақиқатан ҳам мавжуд. Бундай аллергияга мойил кишилар ҳар қандай турдаги сут маҳсулотларини истеъмол қилиши мумкин эмас. Сабаби аллергия эшакеми, қизариш, турли тошмалар ва аналитик шок билан бирга кузатилиши мумки
Сут маҳсулотларини ёмон кўрадиганлар ўқисин
Сўнгги вақтларда аксарият инсонлар томонидан сут маҳсулотларини рад этиш ҳолати учраяпти. Бу ҳол нимага асосланиб юзага келаётганига аниқлик киритиш учун мутахассислар фикрларига таяндик. Улар сут маҳсулотларисиз организм нималарга дуч келишини маълум қилишди.
12 йил давомида қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан қайтарилди
- Ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайликлар кенгаяди
- Илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ белгилаш тартибига муҳим ўзгартиришлар киритилди
- Ўзбекистон Президенти Туркияга жўнаб кетди
- Самарқандда 2 килограмм “опий” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахс ушланди
- Кредит билан боғлиқ рекламаларда молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш бўлиши керак
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди