Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизматига кўра, ўтказилган рейд тадбири давомида яшовчи  фуқаро А.А.  томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Шеробод дарёси сувини ифлослантирган ҳолда автомашина юваётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисмига асосан 735 000 сўм маьмурий жарима белгиланди.