Натижада тирбандлик юзага келиб, юзга яқин кема каналдан ўтишга навбат кутиб турибди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. Хабарда айтилишича, каттиқ шамол туфайли кема кутилмаганда йўналишини ўзгартирган ва тўхтаб қолган.

Ever Given экипажи аъзоларига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ. Кема Хитойдан Нидерландияга кетаётган эди.

Маълумот учун. Сувайш канали Ўрта ер ва Қизил денгизларини бир бири билан боғлайди. Синай ярим оролидан ўтувчи каналнинг узунлиги 160 километр, эни эса 350 метрни ташкил этади.