Кема Нидерландияда 3 кун туради. Товарлар ортилган 14 мингта контейнер туширилганидан сўнг, кема контейнерларига яна юк ортилади. Кейин кема Буюк Британига йўл олади.  

Эслатиб ўтамиз, кема 8 март куни Хитойдан йўлга чиққанди. 23 март куни эса Ўрта ер денгизи ҳамда Қизил денгизни бир-бирига боғлайдиган Сувайш каналидаги саёзликда туриб қолиб, икки томонлама ҳаракатни тўсиб қўйганди.

Ever Given билан юзага келган фавқулодда ҳолат туфайли кеманинг ҳар иккала томонида ҳам кемалар йиғилиб қолди. Олти кунлик уринишлардан сўнг Ever Given сувга қайтарилди. Воқеага кучли шамол ва қум бўролари сабаб бўлгани айтилган эди.