Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Марғилоншаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш хизмати етакчи мутахассиси М.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.нинг хонадонида газ истеъмоли ҳисобидан вужудга келган 3,7 млн сўм қарздорликни базадан ўчириб бериш ҳамда янги газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига жами 2,3 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.