Ҳужжатга асосан, табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “UzGasTrade” АЖ ташкил этилмоқда. Ҳозирда бу функция билан “Ўзтрансгаз” АЖ шуғулланмоқда, энди у газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган магистрал газ транспорти тизимининг ягона оператори бўлади.
Қарор билан 2022 йил 1 августдан бошлаб “UzGasTrade” :
➖табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш;
➖“Ҳудудгазтаъминот” АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш, шу жумладан президент қарорларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ягона экспорт қилувчи функцияларини бажаради.