Унда қуйидагилар назарда тутилган:
▪️табиий газни бозор тамойиллари асосида улгуржи сотиш босқичлари ва муддатларини аниқлаш;
▪️ биржа савдоларида иштирок этадиган табиий газ истеъмолчиларини «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими»га (АСКУГ тизими) уланган табиий газ оқимини автоматик равишда тўхтатувчи мосламалар билан жиҳозлаш;
▪️Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ўртасида табиий газ истеъмоли юзасидан электрон маълумот алмашишни йўлга қўйиш.
2021 йилнинг 10 мартига қадар суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида сотиш механизмини жадаллаштириш ҳам белгиланди.
Бунда суюлтирилган газ бозорида рақобат муҳитини яратиш, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қувватларини ошириш рағбатлантирилади.
Бундан ташқари, аҳоли ва корхоналарнинг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш учун қулай шарт-шароит яратиш назарда тутилган.