Оқибатда туманнинг Хўжаасмин ва Чош аҳоли яшаш пунктларини боғловчи тоғли довон автомобиль йўлига катта харсанг тошлар ва лойқалар тушиб, довон йўли ёпилиб қолган. Мазкур ёпилиб қолган довон йўлида 3 та енгил “УАЗ” русумли автомобил ва 8 нафар фуқаро ҳаракатсиз қолиб кетган.
Зудлик билан ҳодиса жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлими ходимлари етиб бориб, туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва Хондиза кон бойитиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида довон автомобиль йўли катта харсанг тош ва лойқалардан тозаланди. Автомобиль қатнови йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.