Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан очколар жамғариб борилди. энг кўп балл тўплаган жамоалар кейинги даврага йўл олдилар. Бугунги ўйин Андижон вилояти Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси вакиллари ҳамда Қўрғонтепа тумани бўлими масъуллари, шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар этакчилари иштирок этиб бордилар.
Туман ҳокими ўринбосари Сардорбек Мамарасулов мусобақа қатнашчиларини табриклаб ўтди ҳамда туман раҳбари номидан уларга омадлар тилади. 1-давра ўйинларида барча жамоалар иштирок этишди. Унда очколар ҳисобига кўра жами 36 та жамоа кейинги даврага ўтди. 2-даврада энг кўп тўғри жавобни берган 10 та жамоа финал босқичи яъни 3-давра ўйинларида қатнашишди.
Финал босқичида: 3-ўринни А.Навоий маҳалласи (Дардоқ қишлоғи) 2-ўринни Ибн Сино маҳалласи (Қўрғонтепа маркази) 1-ўринни эса Тадбиркор маҳалласи (Савой-3) ёшлари эгалладилар. Ушбу жамоаларга Қўрғонтепа тумани ҳокими ҳамда вилоят мутасаддилари номидан совғалар топширилди.
Шунингдек, Тадбиркор маҳалласининг ёшлар жамоаси вилоят босқичига йўл олди, деб хабар беряпти туман ҳокимлиги матбуот хизмати.