Халқ таълими вазирлиги томонидан “Анамед” хусусий клиникаси директори Носирбек Абдуллахоновни “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Бугун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Наманган шаҳридаги 1-сонли мактабда бўлиб ўтган тадбирда Носирбек Абдуллахоновга кўкрак нишонини топширди.

Ушбу даргоҳда 4 нафар фарзанди таҳсил олаётган тадбиркор таълим соҳасидаги кўплаб хайрли саъй-ҳаракатлар ташаббускоридир, у 2 та синф хонани 140 миллион сўм ўз шахсий маблағи ҳисобидан тўлиқ мукаммал таъмирлаб берган эди.

Маълумот учун, жорий йилда мактабнинг 119 нафар битирувчисидан 113 нафари ОТМларга кириб 96 фоизлик натижага эришилди.