Тадбирда Бахмал тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси З.Ў. “Х.С.” фермер хўжалиги раҳбари Х.га танишлари орқали банк муассасасидан 50 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.