Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи ЯТТ А.А. (исми ўзгартирилган) томонидан Бизнес-омбудсманга мурожаат келиб тушди. Унда тадбиркорнинг ўзига ёзилган солиқ қарздорлигидан норозилиги кўрсатилган.

Аниқланишича, тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича Бухоро шаҳар солиқ инспекциясига ариза тақдим қилган. Аммо мазкур ариза бўйича муносабат билдирилмаган. Натижада, тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилган сифатида белгиланмаган ва солиқ қарздорлиги вужудга келган. Шундан сўнг у Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, тадбиркорга ҳисобланган 2 миллион сўмга яқин солиқ қарздорлиги бекор этилди.