2021 йилнинг 1 январь ҳисоботига кўра Ер назоратчилар томонидан аниқланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш республика бўйлаб 49 594 ҳолатда жами 11 284 гектар майдонни ташкил этади. Жумладан:
сувли экин ерлар — 6 074 гектар;
лалми экин ерлар — 1 352 гектар;
кўп йиллик дарахтзорлар — 422 гектар;
яйлов ва пичанзорлар — 1 533 гектар;
бошқа тоифадаги ерлар — 1 905 гектарни ташкил этади.
Ерларни фуқаро ва тадбиркорлар қуйидаги мақсадларда ўзлаштиришган:
Уй-жой қуриш мақсадида — 3 148 гектар;
Нотурар жой қуриш мақсадида — 553 гектар;
Томорқа сифатида фойдаланиш мақсадида — 3 364 гектар;
Балиқ ҳовузи қилиш мақсадида — 580 гектар;
Бошқа мақсадларда — 3 619 гектар ер майдонлари эгаллаб олинган.
Ер назоратчи инспекторлари томонидан ер қонун бузилишини содир этган 35 715 та шахсга, 5 821 та ердан фойдаланувчи субъектга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан 26 094 та ҳолатдаги 7 329 гектар ер майдонидаги Ер қонун бузилиш ҳолати жойида бартараф этилган бўлиб, бу ноқонуний эгаллаб олинган ерларнинг 53 фоизини ташкил этади
Қонунчиликда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун маъмурий жазо белгиланган бўлиб, қонунбузарлик турига кўра минимум БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорида жарима ёки 15 суткалик қамоқ жазоси ёки 2-3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилади.