Қарорда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси 2021 йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни осонлаштириш, шу жумладан, қуйидагиларга имкон яратувчи сервислардан реал вақт режимида фойдаланишга ёрдам берадиган “Бизнес навигатор” ахборот тизимини жорий қилиш белгиланган.
Унга кўра:
тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлаш;
кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;
тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк объектларини танлаш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Бизнес навигатор” ахборот тизимини яратиш бўйича буюртмачи этиб белгиланган.