Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “О.Э.” МЧЖ раҳбари А.Ю. ва бошқалар “Ч.Э.” МЧЖнинг 481,3 млн сўмлик кабель маҳсулотларини алдов йўли билан қўлга киритганликлари ҳамда 175,3 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.