Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.R.” МЧЖ раҳбари Н.А. “U.s.” МЧЖнинг иссиқхона биносини 3 ой муддатда гаровдан чиқариб беришга ваъда қилган ҳолда замонавий иссиқхона қуриш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,2 млрд кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги ҳамда 167,6 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.