Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, “YevroOsiyo kubogi-2022”нинг иккита йўналишида 22 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Қувонарлиси, ҳамюртларимиз халқаро турнирда муносиб иштирок этиб, медаллар шодаси билан юртимизга қайтадиган бўлди. Мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз 10 та олтин, 10 та кумуш ҳамда 14 та бронза, жами 34 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади.