Аввалроқ 11 киши ҳалок бўлгани ва 300 000 дан ортиқ одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.

“Душанба куни соат 14:00 да Таиланд қуролли кучларининг тажовузи... 15 тинч аҳолининг ўлимига ва 73 кишининг жароҳатланишига олиб келди”, дейилади вазирликнинг ўзининг Telegram-каналида эълон қилинган баёнотда.

Таъкидланишича, Камбоджада 400 мингдан ортиқ одам уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

7 декабрь куни қайта бошланган Таиланд ва Камбоджа чегарасидаги қуролли можаро бир ҳафтадан ортиқ вақтдан буён давом этмоқда. Бу вақт ичида Таиландда, сўнгги маълумотларга кўра, 25 ҳарбий хизматчи ўлдирилди ва ўнлаб одамлар яраланди. Камбоджа ўзининг қурбонлар сони бўйича маълумотларни эълон қилмаяпти. Жанглар туфайли Таиланд чегара вилоятларининг тахминан 400 минг аҳолиси эвакуация қилинди, деб хабар берди ria.ru.