«Маҳалла - жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси» мавзусида ўтказилган анжуманда Таиланд ижтимоий-гуманитар, жамоат ташкилотлари, ишбилармон доиралари вакиллари, эксперт ва тадқиқотчилар, ватандошлар иштирок этди.

Ўзбекистонда Президент Шават Мирзиёев раҳбарлигида маҳалла институтини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ташаббуслар ва ислоҳотлар,  «Обод маҳалла», «Обод қишлоқ» давлат  дастурлари, шунингдек, маҳалла институти тарихи, ривожланиш босқичлари тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Таиланд  жамоатчилиги вакиллари Ўзбекистон маҳалла институнинг жамиятда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни, тараққиётни таъминлашдаги ролини эътироф этди.

Нитти Ҳуссан, Таиланд Ислом маркази фонди бўлим бошлиғи:

- Ўзбекистонда маҳалла институти мисолида оила масалалари билан давлат миқёсида шуғулланадиган ўзига хос тизим шаклланган.

Дунё пандемия туфайли инсонларнинг бир-биридан узоқлашуви хавфи остида турган бир вақтда, Ўзбекистондаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи инсонларда бирдамлик ва бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш каби олий қадриятлар сақланиб қолаётганлиги таҳсинга сазовор.

Бу эса бизни Ўзбекистондаги маҳаллаларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни билан янада чуқурроқ танишишга ундамоқда.

Супаттра Каттияри, «The Berita Muslim» журнали муҳаррири:

- Оилаларни мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бугунги кунда бутун дунёда долзарб масалага айланган.

Бу борада Ўзбекистонда ёшларни ҳаётга тайёрлаш, хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва эҳтиёжманд оилалар билан ишлашда маҳалланинг ўрни ғоят катта эканлигига гувоҳ бўлдик.

Давлатингиз раҳбари томонидан изчил тарзда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари Ўзбекистонда дунё мамлакатлари учун андоза бўладиган тарихий ўзгаришлар ва янги даврни бошлаб беради.