Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди. Таиланднинг ёввойи табиат бўлими ҳамда Ёввойи табиатни асраш ташкилоти ҳинд-хитой йўлбарсини фотоқопқон ёрдамида «қўлга олинган»ини эълон қилди.

Ўтган асрда бу турдаги йўлбарсларнинг ўсиш сони юз мингга яқин бўлган. Эндиликда эса улар 3900 тани ташкил қилади. Ҳозирча йўлбарсларнинг сони аниқланмаган, аммо улар жуда кам. Шунингдек, йўлбарсларнинг пайдо бўлиши экотизимнинг қайта тикланаётганидан дарак беради ҳамда ёввойи табиат учун ҳам яхши.

Мутахассислар Таиланд йўлбарслари сонининг ошишига умид қилмоқда. Ҳинд-хитой йўлбарси Бенгал ёки Амур йўлбарсларидан кичикроқ. Улар кўпроқ Камбожа, Малайзия ҳамда Вьетнамда учрайди.