Юртимизда ёзининг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кундузи 38-40 C га етди, шимол, жануб ва чўл зоналарида + 42 гача етди. 2022 йил июль ойи охирида кузатишлар тарихидаги энг юқори ҳарорат кўрсаткичи (тахминан +50 даража) Навоий вилоятининг Томди тумани ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳудудида қайд этилди.

Иқлимга мослашиб боришимизни ўзимизни ишонтиришга қанчалар уринмайлик, барибир ҳар ёзнинг “чилла”си бизни ҳайратга солади. Айниқса, жорий йилда Тошкент шаҳри ҳам вақти-вақти билан электр таъминотида муаммоларга дуч келмоқда. Лекин маълумотларга қараганда, “электр тармоғига юкламалар ортиб кетиши” фуқароларнинг иқлим ускуналарини - вентиляторлардан тортиб кучли ҳаво совутгичларигача сотиб олиш истаги ва эҳтиёжларига таъсир қилмаяпти. Буни мавсумий ёзги товарларга талабнинг ҳаддан ташқари кўплиги яққол кўрсатиб турибди.

Жорий йилда тақдим этилган иқлим маҳсулотларининг 5922 таси янги, 2242 таси ишлатилган бўлган(таққослаш учун, бутун 2022 йил давомида сотилган 6811 та янги маҳсулот ва 2606 таси ишлатилган эди). Айтганча, ушбу туркумда 59 000 дан 200 000 сўмгача бўлган товарлар (кўчма вентиляторлар, ҳаво намлагичлари, вентиляторлар) 10 миллион сўмгача (турар-жойлар учун сплит-тизимлар ва катта хоналар учун мўлжалланган “агрегатлар”) декларация қилинган.

Агар бутун ўтган 2022 йил давомида савдо платформасида “вентилятор”, “кондиционер”, “сплит” теглари бўйича фойдаланувчиларнинг сўровлари сони 777 130 тани ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг атиги олти ойи ичида ушбу кўрсаткичи 637 662 тага етди.

 “Иқлим ускуналари” ҳақидаги эълонларга келадиган бўлсак, бу ерда “талаб таклиф яратади” маркетинг тамойилига мосликкўзга ташланади. Жорий йилнинг январь-май ойларида 8165 та эълон чоп этилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида 5432 та эълон жойлаштирилган.

“Иқлим ускуналари” сўрови “Электроника” тоифасидан ташқари “Бизнес ва хизматлар”, “Иш” бўлимларида ҳам эълон қилинди. Ушбу маҳсулотларнинг долзарблиги билан бир қаторда, сплит тизимлар, марказий ва деворга ўрнатиладиган кондиционерлар каби турли хил кондиционер ва шамоллатиш тизимларига техник хизмат кўрсатиш, ўрнатиш ва таъмирлашга ихтисослашган таъмирчиларига бўлган талаб / таклиф ҳам ошди. Ўтган йили мутахассислар хизмати учун тўлов 220 000 5 500 000 сўмни ташкил этган бўлса, бу йил касбий маҳорат, хизмат турлари ва ишнинг мураккаблигига қараб 250 0007 000 000 сўмни ташкил этмоқда.

Таҳлил учун маълумотлар “парсинг” методи орқали турли сайтлардан олинди.

Зарнигор Усманова,
мутахассис