Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “C.S.”, “F.M.”, “О”, “C.T.” ва “N.F.” МЧЖлар масъуллари ва фуқаро И.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, “Коронавирус” пандемияси даврида аҳоли томонидан талаб юқори бўлган “ENOX-4000 anti-Xa IU/0.4ml” дори воситасини нархини сунъий равишда оширишиб, фуқаро А.га 156 қути дорини ҳар бир қутисини 440 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 68,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.