Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятида яшовчи 23 ёшли М.И. ўзининг банк картасидан 2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини ҳақида ИИОга мурожаат қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Х.У. исмли шахс содир этганлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, Х.У. ҳеч қанақа ижарачи учун уй-жойи мавжуд эмаслиги, Телеграм гуруҳида сохта эълон жойлаштириб, “ўз хонадонимни арзон нархда ижарага бераман“ деб жабрланувчи М.И.нинг ишончига кириш орқали олдиндан тўлов сифатида ўзининг пластик картасига 2.000.000 сўм пулларни ўтказиб олган ва унинг қўнғироқларига жавоб бермай уни қора рўйхатга киргизиб қуйганлигини маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Х.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г“ банди билан жиноят иши қўзғатилган.