Тадбирга университет профессор ўқитувчилари, факультет деканлари, талабалар, уларнинг ота-оналари ва ОАВ ходимлари қатнашди. Дастлаб, тадбирда университет ректори Ахмед Реймов сўзга чиқиб, 2023-2024-ўқув йилида ўқишга қабул қилиниб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган талаба ёшларни ҳамда уларнинг ота-оналарини табриклаб, ҳурматли Президентимизнинг фармонига асос қорақалпоғистонлик ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлиги натижасида давлат гранти асосида қўшимча 3 минг квота, тўлов-контракт асосида Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларига 6 500 квота ажратилганини айтиб ўтди.
Шунингдек, жамиятимизда ўқиб билим оламан деган ёшларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги, улардан оқилана фойдаланиш кераклигини, келгусида ўқиб, чуқур билим олиб, Ватанимизнинг ривожи йўлида хизмат қилишни айтиб, барча талабаларга муваффақият тилади.
Бундан сўнг юқори балл тўплаган талабалар сўзга чиқиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан чексиз миннатдор эканлигини айтиб, ҳурматли Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирди. Энг юқори балл тўплаган ёшларга талабалик гувоҳномалрини таннтанали равишда топширишди. Шунингдек, тадбир университет талаба ёшлари томонидан ташкиллаштирилган концерт дастури билан давом этди.
Маълумот ўрнида: 2023-2024 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети бакалавриатининг кундузги, сиртқи ва кечги таълим дастурларига жами 7245 квота ажратилиб, шундан 1358 давлат гранти, 5887 квота тўлов контрак асосида ажратилган. Қўшимча равишда ҳурматли Президентимизнинг Фармони билан 1209 ёш Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга қабул қилинди.