Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 51-сонли француз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Франциянинг “Amopa” ассоциацияси томонидан Ўзбекистондаги француз тилида ўқитиладиган 787 та ихтисослаштирилган мактаблар учун 998 номдаги 1 470 дона бадиий адабиётлар ва дарсликлар беғараз ажратилди.
Тақдимотда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоевлар ҳамда “Amopa” ассоциацияси вакиллари ZOOM орқали иштирок этди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 51-сонли француз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 11-синф ўқувчиси Садия Саидкаримовa ҳамда ўқитувчилар мазкур китоблар ўқувчиларнинг чет тилини ўрганишда билимини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тақдимот жараёнида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасига ҳамда “Amopa” ассоциациясига миннатдорлик билдирди.