Жумладан, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар натижасида Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тангисой тоғидан олтин рудасини қазиётган 1995 йилда туғилган А.Х. ушланди. Булоқбоши қишлоғида яшовчи ушбу шахсдан 1 дона электродвигатель, 1 дона перфоратор ҳамда 10 килограмм руда олинган.
Айни мазмундаги ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган яна бир булоқбошилик, 1977 йилда туғилган А.К. ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Қонунбузар 1 дона электродвигатель ва 1 дона перфоратор ёрдамида Тангисойдан 10 килограмм руда қазиб олганлиги маълум бўлди.
Ҳолатлар юзасидан Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати