Филиал Ахборот Ресурс Марказига профессор-ўқитувчилар ва талабалар унумли фойдаланишлари учун янги ўқув қўлланмалар ва бадиий адабиётлар келтирилди.
Ўзбек шоир ва ёзувчиларининг янги нашр қилинган асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан, мутахассисликлар бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар эса филиалнинг таянч Олий таълим муассасаси бўлган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан ҳомийлик асосида тақдим этилди.
Талабалар бу каби кўргазмалар тез-тез ташкил этиб турилиши уларнинг ижодий фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.
Бизнингча, нафақат Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, балки юртимиздаги барча университет ва институтларда ҳам янги китоблар кўргазмасини ташкил этиш олий ўқув масканидаги маънавий муҳитни яхшилашга катта таъсир кўрсатади.