Унда пойтахтимиз маркази, Амир Темур музейи орқасидаги хиёбонда кучли шамол туфайли бир туп арча дарахти жойидан қўпорилиб кетгани, унинг илдизи ердан бутундай узилмагани учун ҳали ўсиб кетиши мумкинлиги, лекин орадан тўрт-беш кун ўтса ҳам ҳеч ким унга эътибор бермаётгани ҳақида ёзгандик.
Масъулларнинг бу луқмага муносабатини билиш мақсадида бугун яна ўша хиёбонга бордик. Раҳмат уларга, бир кунда арчани жойига тиклаб, яна қулаб тушмаслиги учун атрофдаги дарахтларга боғлаб қўйибди. Ишончимиз комилки, арча яна ўсиб кетади.