Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама этилди.

Конгрессмен 2021 йил октябрь ойида Тошкентга ташрифи доирасида АҚШ Конгресси делегацияси аъзолари учун уюштирилган самимий қабул ва Ўзбекистон расмий доиралари билан мазмунли учрашувлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

А.Бера Ўзбекистон-Америка ҳамкорлиги истиқболлари ҳақида гапирар экан, Қўшма Штатлар иқтисодиёт ва савдо соҳасидаги ҳамкорликни яхшилаш учун барча имкониятларни излаётганини, шунингдек, Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашда кўп қиррали ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдорлигини айтиб ўтди.

Ўз навбатида, конгрессмен Ўзбекистонда гендер тенглик ва хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш соҳасидаги саъй-ҳаракатларни алоҳида олқишлади.

Учрашув якунида Ўзбекистон-Америка кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.