Жумладан,

Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) — Катта Қаъни кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача («Абдуллоҳ ибн Масъуд» масжиди);

Кўкча Дарвоза кўчаси — Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон айланма кўчасигача («Шайх Зайниддин» (Кўкча) жоме масжиди);

Келес йўли — Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача («Дўстжонбой ота» жоме масжиди);

Камолон кўчаси — Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчасигача («Хўжа Аламбардор» (Камолон) жоме масжиди);

Ал-Хоразмий кўчаси — Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача («Убай ибн Каъб» (Бўрижар, Илонлик ота) жоме масжиди);

Қорақамиш-3 кўчаси — Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йўлигача («Сирож-солиҳ» жоме масжиди) ёпилади.

«Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда, масжидларга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин»,  дейилади бош бошқарма ахборотида. 

Шаҳар расмийлари ҳайдовчилардан таровеҳ намозлари вақтида масжидлар атрофидаги кўчаларни четлаб ўтишни илтимос қилган.