Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, октябрь ойида тарвуз нархлари сентябрь ойига нисбатан ўртача 16,3 фоизга қимматлашган.
Тарвуз нархлари йил бошидан буён ўртача 21,1 фоизга арзонлашгани кузатилган.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 21,7 миллион долларга тенг бўлган 79,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.