Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги тегишли қарорининг 7-бандида 40 та биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари каби Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳам 2022 - 2024 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари тасдиқланган.
Ҳозирги кунда белгиланган индикаторлар ижроси сўзсиз таъминлаб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь-август ойларида 916 та давлат активи 3 098 миллиард сўмга сотилиб, 3 246 миллиард сўм тушум таъминланди. Шундан, 2 376 миллиард сўм миқдордаги маблағлар давлат бюджетига йўналтирилди.
Йиғилишда Молия вазирлигининг мақсадли индиқаторларнинг бажарилиши бўйича Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбатан улуши йиллик режа 24 фоиз бўлиб, ҳақиқатда 23,8 фоизга, Давлат бюджети харажатларининг ЯИМга нисбатан улуши йиллик режа 26 фоиз бўлиб, ҳақиқатда 26,4 фоизга бажарилгани ҳамда ташаббусли бюджет порталида иштирок этаётган фуқаролар (жами аҳоли сонига нисбатан) йиллик режа 5 фоиз бўлиб, ҳақиқатда 12,7 миллион нафари иштирок этиб, жами аҳолига нисбатан 17,9 фоизни ташкил қилганини ижобий баҳоланди.
Шу билан бирга, ташаббусли бюджет порталида ўрнатилган айрим талаблар фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётгани, айниқса, ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикр-мулоҳозаларни ўрганиб бориш кераклиги ва портални доимо такомиллаштириб аҳолига янада қўлайликлар яратиш лозимлигини қайд этишди.
Айниқса, Молия вазирлигининг мақсадли индикаторлари бўйича 2022 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 433,5 миллиард сўм маблағ режалаштирган бўлиб, шундан жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 111,1 миллиард сўми ўзлаштирилгани ёки йиллик режага нисбатан 26 фоизга бажарилгани халқ вакилларининг эътирозига сабаб бўлди.
Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мақсадли индикаторлари бўйича 2022 йилда ҳусусийлаштириладиган давлат улуши мавжуд корхоналарини хусусий секторга сотиш режаси 150 тани ташкил этган бўлса, ҳисобот даврда 37 таси ҳусусий секторга сотилган ёки белгиланган режа 25 фоизга бажарилгани танқид остига олинди.